Ҳурматли Аҳмаджон Солиев !

    Туғилган кунингиз билан табриклайман.

    Сиз Самарқанд давлат университетида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатмоқдасиз.  Илмий ва педагогик фаолиятингиз давомида кўплаб шогирдлар тайёрладингиз. Илмий тадқиқотларингиз, монография ва ўқув қўлланмаларингиз, дарсликларингиз нашр этилган. Университетимизнинг ўқув-услубий, илмий салоҳиятини оширишда Сизнинг хизматингиз беқиёс. Сиз Самарқанд давлат университети ўқув ишлари проректори сифатида ҳам ўта муҳим соҳани намунали бошқариб келмоқдасиз. Сизни нафақат тажрибали раҳбар, балки етук математик олим эканлигингизни мамлакатимиз  илмий жамоатчилиги яхши билади ва қадрлайди.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

   

    Рустам Холмуродов,

    Самарқанд давлат университети ректори,

    профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси.