Самарқанд давлат университети талабаси, 75 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси раҳбари Хуршида Раҳмонова: “Мен ҳаётимни болаларсиз тасаввур қила олмайман…”

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультети талабаси, Самарқанд вилояти Келажак лидерлари клуби аъзоси, 75 ўринга мўлжалланган “Умидахон митти ғунчалар” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Хуршида Раҳмонова 1 июнь - Халқаро болалар кунида биз билан ўз фикрларини ўртоқлашди.
- Фикримча, болаларга дунёни бериш керак. Улар бизнинг келажагимиз, эртамиз. Уларга билдирилаётган ишонч, қаратилаётган эътибор ҳар бир боланинг психологиясига жуда кучли таъсир қилиши фанда ўз исботини топган, - дейди Хуршида Раҳмонова. – Мен ҳаётимни болаларсиз тасаввур қила олмайман. Муассасамизда ҳам уларни кўришим биланоқ ич-ичимдан меҳр, қувонч туйғуларини ҳис қиламан. Биз билмайдиган беғуборлик бор уларда. Ҳар бир бола - алоҳида дунё. Унинг ўз орзулари, мақсадлари бор. Уларни эшитиш бир томондан сизни завқлантирса, иккинчи томондан фикрлашга ундайди.
Маълумот учун, Хуршида Раҳмонова “Умидахон митти ғунчалар” нодавлат мактабгача таълим муассасасида 12 нафар ходим учун бўш иш ўринлари яратган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.