Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, талабалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова, университет талабалари орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов, Самарқанд шаҳри Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон ИИБ профилактика катта инспектори, капитан Шероз Суяров, университет юристконсули Илёс Бўриев ва профессор-о'қитувчилар ва талабалар иштирок этди.

    Давра суҳбатида кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф ва ташаббуслар муҳокама этилди. Келгусида бажарилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.