Самарқанд давлат университети: “Ижод қирраларида чексиз санъат” мавзусида расмлар кўргазмаси ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий кутубхонасида “Ижод қирраларида чексиз санъат” мавзусидаги расмлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбирда СамДУ спорт фаолияти ва санъат факультети талабалари Шоҳрух Ҳамдамов, Дилора Ўрозбоева, Нурхон Холиёрова, Иззатой Чўллиева ҳамда Асқарбек Нажимовларнинг асарларидан намуналар намойиш этилди.
- Ёшлигимдан расм чизишга жуда ҳам қизиқардим, - дейди Шоҳрух Ҳамдамов. – Боғча ёшида эканлигимда тарбиячимиз ҳамма ухлаганда мен ухламаслигимни кўриб, бўяш учун турли хил расмлар берар эди. Бориб-бориб ўзим ҳам расмлар чиза бошладим. Асосан, эркин мавзуда ижод қиламан. Баъзи пайтларда шундай расмлар бўладики, тонггача ўтириб, ўйлаб, расм чизиб чиқаман. Университетимизда бизнинг таҳсил олишимиз билан бирга, мана шундай расмлар кўргазмаси қилишимиз учун ҳам имкониятлар яратилган. Булар учун университетимиз раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Тадбир кўтаринки ва юқори кайфиятда ўтди. Талабалар томонидан чизилган расмлар нафақат иштирокчиларга завқ бағишлади, балки айрим суратлар уларни ўйлашга, фикрлашга ундади.
.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.