Самарқанд давлат университети ва Россия олий таълим муассасалари ҳамкорлиги

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Россия Федерациянинг Санкт-Петербург политехника университети Саноат менежменти, иқтисодиёт ва савдо институти директори Владимир Шепенин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва инсон ресурсларини бошқариш факультети профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда университетлар ўртасида иқтисодиёт ва бизнес таълимини янада ривожлантириш, биргаликда илмий-тадқиқотлар ташкил этиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш учун дастлабки режалар белгилаб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.