Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Италиянинг Болонья университети ҳамкорлигида ташкил этилган ёзги мактаб доирасида Болонья университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари СамДУ га келди.

    Мазкур ёзги мактаб қишлоқ хўжалиги ва археология соҳасида таълимни янада замонавийлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш каби бир қатор масалаларни ўз олдига мақсад қилиб олган. Шунингдек, лойиҳа доирасида Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг Болонья университетига сафари режалаштирилган.

    Айни вақтда Самарқанд давлат университетида агробиотехнология, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва археология фанларининг ривожига бағишланган давра суҳбати ўтказилмоқда.