Бугун Самарқанд давлат университети профессори Исроил Жумановнинг таваллуд топган куни.

    Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси профессори Исроил Жуманов 1944 йил Ғаллаорол туманида туғилган. 78 ёшни қарши олган олим 54 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Профессор Исроил Жуманов бошчилигида 10 монография, 7 ўқув қўлланма, 24 ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда 35 дан ортиқ амалиёт ва лаборатория ишларини юритиш бўйича услубий кўрсатмалар нашр қилинган. Домла фидойи, ҳалол инсон сифатида кўпчиликка ўрнакдир.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Исроил Жумановни самимий муборакбод этиб, ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши