Самарқанд давлат университетига Қозон федерал университети халқаро ҳамкорлик институти директори Рамил Хайрутдинов, “Ватан тарихи” жамғармаси ижрочи директори Константин Могилевский ҳамда Россия археология ва тарих институти вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан асосий мақсад университетлар ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тарих, археология, маданиятлар алмашинуви йўналишларида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларидан иборат.

    - Бугунги ташрифимиз Самарқанд давлат университети билан йўлга қўйилган алоқаларнинг янги қадами бўлди, - дейди Қозон федерал университети халқаро ҳамкорлик институти директори Рамил Хайрутдинов. – СамДУ ва Қозон федерал университети билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида қўшма таълим дастурлари ташкил этиш билан бир қаторда икки мамлакат тарихидаги муштарак жиҳатларни ўрганишга мўлжалланган илмий тадқиқотлар ташкил этиш, археология, тарих, лингвистика, этнография соҳаларида талабалар учун ўқув ва тажриба дастурлари йўлга қўйишга келишдик.

         Шунингдек, ташрифнинг кейинги қисмида Самарқанд давлат университетига “Ватан тарихи” жамғармаси томонидан илмий-тарихий китоблар келтирилиши белгиланган.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.