Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг мини-футбол жамоаси “Student’s Cup” турнирида 3-ўринни қўлга киритди.

    3-ўрин учун Самарқанд давлат университет жамоаси “ГулДУ” жамоасига қарши майдонга тушди.

    Ўйин кўтаринки ва қизиқарли руҳда ўтказилди.

    Дастлабки дақиқаларданоқ талабаларимиз ташаббусни ўз қўлига олди. СамДУ кимё факултети талабаси Дилшод Сувонов, спорт фаолияти ва санъат факултети талабаси Умар Асроевлар ўйин давомида урилган икки голга муаллифлик қилди.

    Якунда Самарқанд давлат университети жамаоси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.