Самарқанд давлат университети талабаси камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган халқаро форумда спикер сифатида иштирок этди

Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети талабаси, ёш тадбиркор Нилуфар Омонова Бухорода ўтказилган “Uzbekistan international poverty reduction” халқаро форумининг "Мотивацион сессия, рол моделлари, имконият лойиҳасидан дарслар" бўлимида ўз маърузаси билан иштирок этди...
Ёш тадбиркор маърузасида муваффақият сирлари, истиқболли бизнес фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги маслаҳатлар, IT дастурчилар тайёрлаш соҳасида ўзига хос ёндашувлар билан боғлиқ тавсияларини о'ртоқлашади.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.