Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида талабалар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни СамДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова кириш сўз билан очди. СамДУ талабалари орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов сўзга чиқиб талабалар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган фикрларини билдирди.

    Шунингдек, давра суҳбатида Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори Шамсиддин Суяров,  ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Шероз Аҳмедовлар иштирок этди. Талабаларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчилик ва коррупсия ҳолларига қарши барқарор муҳит шакллантириш, адолатли таълим тамойилларини жорий қилиш масалалари юзасидан атрофлича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

    Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзу ва тегишли муаммолар бўйича саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.