Самарқанд давлат университетининг мини-футбол жамоаси “Student’s Cup” турнирининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг мини-футбол жамоаси “Student’s Cup” турнирининг чорак финалида Тошкент шаҳрининг “Yodju” жамоасини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўйин интригага бой, кўтаринки руҳда ўтди.
Жамоамиз дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олди. Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Азизбек Сувонов ўйинда ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймнинг сўнгги дақиқаларда рақиб жамоаси ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида Самарқанд давлат университети жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Университетимиз шарафини Шерзод Эрматов мураббийлиги остида ҳимоя қилаётган талабаларимизга омад тилаймиз!
Маълумот учун, Самарқанд давлат университети жамоаси нимчорак финалда Ўзбекистон Миллий университети жамоасини мағлубиятга учратган эди.
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.