Самарқанд давлат университети талаба-қизлари ўртасида “Тўмарис издошлари” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети юридик факультети талаба-қизлари ўртасида “Тўмарис издошлари” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Тадбирни Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Шарофат Тўхлиева кириш сўз билан очиб, иштирокчиларга омад тилади.
Танлов “Таништирув, “Савол-жавоб”, “Менинг ижодкорлигим”, “Бадиий саҳна” каби шартлар асосида олиб борилди.
Тадбир кўтаринки ва юқори кайфиятда давом этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.