Самарқанд давлат университети филология факультети 2-босқич талабаси Мухлиса Темирова инглиз тили ўқитиш методикаси йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Унинг шу кунгача 5 дан ортиқ илмий мақолалари АҚШ, Италия, Франция каби давлатларнинг нуфузли илмий нашрларида чоп этилган. “Аcтиве ёутҳ суммит” ёшлар саммити иштирокчиси. 2021 йил май ойида “Интернатионал студентс cонференcе” талабалар бизнес режалари анжуманида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Шундан кейин Самарқанд шаҳрида “Боғбон” ўқув марказини ташкил қилган. Мазкур ўқув марказда 10 га яқин бўш иш ўрни яратилган бўлиб, ҳозирда 50 га яқин ўқувчилар ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар бўйича таҳсил олади. Мухлисанинг ўзи ҳам 100 дан ортиқ ўқувчиларга инглиз тилидан дарс беради.

    – Чет тилларини ўрганишга ёшлигимдан қизиқаман, - дейди Мухлиса Темирова. - Шунинг учун Самарқанд давлат университети филология факультетининг хорижий тиллар йўналишини танладим. Чет давлатлар таълим тизими, услублари мени жуда қизиқтиради. Шунинг учун дастлабки илмий тадқиқотим сифатида хориж ва Ўзбекистон таълим тизими қиёсини ўрганишга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирда инглиз тили билан бир қаторда француз тилини ҳам ўрганяпман. Август ойида Campus France томонидан ташкил этилган таълим дастури доирасида Парижда бўлиб ўтадиган бир ҳафталик курсларда қатнашмоқчиман. Келгусида илмий фаолиятимни янада ривожлантириб, магистратура босқичини чет элда давом эттириш ниятим бор.

 

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.