Самарқанд давлат университети талабаси Грециядаги турнирда Осиё вакилалари орасида иккинчи натижани қайд этди…

Грециянинг Калифея шаҳрида енгил атлетика бўйича бронза мусобақалар таснифидаги “Филаҳтлитикос Каллитҳеа” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирок этган мусобақада, Самарқанд давлат университети талабаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Роксана Худоёрова муваффақиятли иштирок этди.
21 ёшли атлетимиз уч ҳатлаб сакраш дастурида стартга чиқди. У уринишлари давомида 13.68 метр натижа қайд этиб, мусобақани кучли бешликда якунлади. Таъкидалаш жоиз, бу кўрсаткич уч ҳатлаб сакраш дастурида Осиё вакиллари орасидаги иккинчи натижа бўлди.
Манба: ЎзА