Самарқанд давлат университети филология факультети магистранти Чарос Мардиева “Усмон Азим достонлари тил корпусининг лингвистик таъминоти” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари филология фанлари доктори, профессор Суюн Каримов. Тадқиқотчининг илмий иш     Чарос Мардиева нафақат илмий тадқиқотчи, балки 20 йилдан буён мактабда педагог сифатида фаолият юритади. 11-синф она тили дарслигининг тақризчиларидан бири. 5-11-синфлар учун мўлжалланган “Диктантлар тўплами” “Баёнлар тўплами” каби китоблар муаллифи. Халқ таълими вазирлиги тавсияси билан  унинг “Диктантлар тўплами” методик қўлланмаси республика бўйича оммалаштирилган. Мазкур тўплам диктант турлари, улар ҳақидаги назарий маълумотлар ҳамда шоир ва ёзувчилар асарларидан олинган матнлардан иборат. Китоб шу каби хусусиятлари билан нафақат ўқувчи ёшлар, балки она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари учун ҳам методик қўлланма вазифасини ўтайди.

    Эришган ютуқлари ва муносиб педагоглик хизмати инобатга олиниб, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Айни пайтда Усмон Азим достонлари ва драмалари тил корпуси бўйича мобил дастур яратиш устида иш олиб бормоқда.

 

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.