Фахрийлар ҳолидан хабар олинди
Самарқанд давлат университети бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан университетнинг фахрий ходимлари: Диляра Атахўжаева ва Светлана Яновалар ҳолидан хабар олинди.
Самимий мулоқот давомида фахрий ходимларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилаб, эсдалик совғалари топширилди.



Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

