Ўқишимни Самарқанд давлат университетига кўчиришнинг иложи борми?

Савол: Ассалому алайкум. Мен Жиззах давлат педагогика институтида 1-курс, тарих йўналишида таҳсил оламан. Йўл бироз узоқлик қилмоқда. Ўқишимни Самарқанд давлат университетига ко'чиришнинг иложи борми?
Жавоб: Ҳа бор. Сиз, Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорига кўра шу йилнинг 10 июлидан 10 августигача бўлган вақт оралигида ўқишни кўчириш учун ариза топширишингиз мумкин. Бунда сизнинг аризангиз тегишли комиссия томонидан кўриб чиқилади ва низом талабларига мувофиқ хулоса берилади.
Самарқанд давлат университети
ўқув-услубий бошқармаси.