Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида университет фахрийлар кенгаши ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, университетимизнинг фахрий ва нафақадаги профессор-ўқитувчилари, филология факультети жамоаси ва талабалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    - Ўзбекистонимиз дунёдаги энг тинч ва жаннатмакон юрт. Бу юртнинг сиздек нуронийлари, фахрийлари, дуогўйлари бор, - дейди Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов. - Самарқанд давлат университети бугун таълим тизимимизни ривожлантириш учун истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Янги-янги бинолар қуряпмиз. Ўқитувчилар ва талабаларимизни дунёнинг нуфузли университетларида ўқиттиряпмиз. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ўз самарасини беради.

    Тадбирда сўз олган иштирокчилар юртимизда фахрийларга берилаётган эътибор, тинчлик, фаровонлик ҳақида сўз юритишди.

    Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилиб, дастурхон ёзилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.