Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, университетимизнинг фахрий ва нафақадаги профессор-ўқитувчилари иштирок этди

    - Ўзбекистонимиз дунёдаги энг тинч ва жаннатмакон юрт. Бу юртнинг сиздек нуронийлари, фахрийлари, дуогўйлари бор, - дейди Рустам Холмуродов. - Самарқанд давлат университети бугун таълим тизимимизни ривожлантириш учун истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Янги-янги бинолар қуряпмиз. Ўқитувчилар ва талабаларимизни дунёнинг нуфузли университетларида ўқиттиряпмиз. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ўз самарасини беради.