Самарқанд ва Истанбул университетлари ҳамкорлик алоқалари

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова ва университетимиз профессор-ўқитувчилари икки тарафлама ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, биргаликдаги илмий алоқалар кўламини кенгайтириш мақсадида Истанбул университетида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Истанбул университети психология кафедраси мудири, профессор Sevim Çasur билан учрашув ўтказилди.
Шунингдек, СамДУ халқаро ҳамкорлик бўлими ва психология ва ижтимоий муносабатлар факультети масъуллари иштирок этган учрашувда мақсадли илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.