“Немис тилида нотиқлик” танлови Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Немис тили таълим маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, унда юртимиздаги барча олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди. Танлов 2 турдан иборат бўлиб, биринчи турда иштирокчилардан ҳакамлар берган мавзулардан бирини танлаб, немис тилида маъруза қилиш талаб этилди. Шундан кейин ҳар бир иштирокчи берилган мавзу юзасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган саволларга жавоб берди. Қизғин давом этган баҳс ва мунозаралардан сўнг 30 дан ортиқ иштирокчилар орасидан энг яхши 3 нафар ғолиб саралаб олинди.

    – Немис тилини икки йилдан бери ўрганиб келаман, - дейди Озода Иноятилло. - Жорий йилда немис тили бўйича C1 даражани қўлга киритдим. Тилга оид билимларимни мустаҳкамлаш мақсадида немис тили бўйича ўтказиладиган танлов ва семинарларда мунтазам қатнашиб келаман. Келгусида ўқишимни Германияда давом эттиришим мақсадим бор. Ушбу ютуқ мақсадим сари ўзига хос қадам бўлганидан мамнунман.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.