Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Эргаш Орипов, Муҳиддин Абдураҳмонов ва Алишер Ғаффоровларнинг туғилган куни.
Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси доценти Эргаш Орипов 1950 йил Тойлоқ туманида туғилган. 72 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўқув услубий бошқарма услубчиси доцент Муҳиддин Абдураҳмонов 1954 йил Пастдарғом туманида туғилган. 68 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Алишер Ғаффоров 1960 йил Нуробод туманида таваллуд топган. 62 ёшни қарши олган олим 35 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши