Самарқанд давлат университети тарих факултети талаба қизларига “NOVA” психология маркази амалиётчи психологи Мадина Ниёзова “Стресс аломатлари, турлари, сабаблари, даволаш  ва олдини олиш” мавзусида психологик тренинг ўтказди. Тренинг иштирокчилари стресс ҳолатининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари ҳақида психологдан атрофлича маълумот олди. Тўғридан-тўғри психологик тест ва амалий машқларда қатнашди. Тренинг якунида амалий машқлар натижаларига кўра талаба қизларнинг руҳий ҳолат кўрсаткичлари умумий таҳлил қилиниб, психологик тавсиялар берилди.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.