Самарқанд давлат университети талабаларига франциялик ўқитувчи дарс ўтди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаларига франциялик Дариус Риази “Reflections on history and the teaching of history in France” мавзусида маъруза ўқиди.
Дариус Риази талабаларга Франция тарихи, тарих фанини ўқитишдаги замонавий методлар ҳақида батафсил маълумот берди.
- Самарқанд давлат университети бугун ўзининг қадимийлиги ва шиддат билан ривожланиб бораётганлиги туфайли барчанинг эътиборини тортмоқда, - дейди Дариус Риази. - Университетингизни бизнинг юртимизда ҳам билишади. Ўйлайманки, ҳамкорлик алоқаларимиз бундан-да ривожланиб, келгусида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ҳам йўлга қўя оламиз.
Маълумот учун, Дариус Риази Сорбонна ва Единбург университетларида таълим олган. Бугунги кунда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.