Самарқанд давлат университети: “Дардим менинг, қувончим менинг” мавзусида бадиий кеча ўтказилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, истеъдодли шоира Жумагул Сувонова ижодига бағишланган “Дардим менинг, қувончим менинг” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни Самарқанд давлат университети филология факультети декани, профессор Азамат Пардаев кириш сўз билан очиб, шоира ижодининг ноёб қирралари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
“Зарафшон” газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Тошпўлот Тугаловлар ўз сўзларида шоира ижодининг бадиияти, унинг ўзбек адабиётида тутган муносиб ўрни ҳақида фикр юритилди. Шоира ижодидан намуналар тингланди.
Тадбир кўтаринки ва юқори кайфиятда бўлиб ўтди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.