Самарқанд давлат университети Ахборот-ресурс марказида Чуваш давлат универистети билан ҳамкорлик доирасида рус халқларининг миллий либослари фотокўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада Россияда истиқомат қилувчи чечен, чуваш, бошқирд, арман, осетин, бурят, черкас, ненетс, удмурт каби халқлар миллий либослари акс этган расмлар ҳамда аёлларнинг миллий зеб-зийнатларидан намуналар намойиш қилинди. Ушбу халқлар миллий анъана ва қадриятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бир-биридан ўзгача ва ранг-баранг либослар акс этган расмлар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.