2022-2023 - ўқув йили учун қабул квотаси лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022/2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди (https://regulation.gov.uz/uz/d/61078).
Унда Самарқанд давлат университети, университетнинг Ургут ва Каттақо'рг'он филиаллари, СамДУ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти учун қабул квоталари лойиҳаси тақдим этилган.
Унга кўра, Самарқанд давлат университетига янги ўқув йилида 1345 та квота ажратилган бўлиб, шундан 750 таси давлат гранти, 595 таси тўлов-шартнома асосида қабул қилиниши кўзда тутилган.
Самарқанд давлат университети Ургут филиалига янги ўқув йилида 400 та квота ажратилган бўлиб, шундан 95 таси давлат гранти, 305 таси тўлов-шартнома асосида қабул қилиниши кўзда тутилган.
Университетнинг Каттақўрғон филиалига 2022-2023 ўқув йилида 400 та квота ажратилган бўлиб, ундан 110 таси давлат гранти, 290 таси тўлов-шартнома асосида қабул қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун қабул квоталарининг лойиҳаси тақдим этилган.
- Олий таълим муассасалари учун қабул квотаси лойиҳаси (тўлиқ)- pdf
- Самарқанд давлат университети учун қабул квотаси (институт ва филиаллар билан)- pdf