Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Томск давлат университети Иқтисодиёт ва бошқарув институти директори ўринбосари Виктория Маковеева ташриф буюриб, инсон ресурсларини бошқариш факультети талабалари билан учрашув ўтказди.

    Унда ҳамкорликда ташкил этилган магистратура босқичи талабалари учун қўшма таълим дастури ҳақида батафсил маълумот берилди.

    - Самарқанд давлат университети бугун ниҳоятда тезлик билан ривожланиб бораётган олий таълим муассасаларидан бири, - дейди Томск давлат университети Иқтисодиёт ва бошқарув институти директори ўринбосари Виктория Маковеева. – Буни халқаро ҳамжамият ва олимлар эътироф этишмоқда. Биз университетингиз билан биргаликда магистратура босқичида таҳсил олувчи талабалар учун қўшма таълим дастури ташкил этдик. Бунда талаба 1 ўқув семестрини Самарқандда, қолган 3 семестрини эса Томскда давом эттиради. Битирувчилар икки университетнинг дипломига эга бўлади. Ушбу магистратура босқичи иқтисодиёт ва бизнес, рақамли технологиялар йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун ажойиб имконият.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.