Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова ва психология назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Умида Бўтаева Туркиянинг Истанбул университети билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг амалий ишларини жадал тарзда давом эттириш мақсадида Истанбулда бўлиб турибди.

    Мазкур ташриф доирасида Истанбул университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Левент Саҳин билан учрашув ўтказилди. Самимий мулоқот давомида икки университет ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, психология йўналишида амалий тажриба алмашинув жараёнларини бошлаш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.

          

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.