Самарқанд давлат университети талабаси Ситора Турдибекова Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этмоқда
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Самарқанд давлат университети талабаси Ситора Турдибекова ҳозиргина Парагвайлик Минерва Мерелесга қарши рингга кўтарилиб, рақибини ишончли тарзда мағлуб этди.
Маълумот учун, Ситора Турдибекова дастлабки жангида Тринидад ва Тобаго вакили Тианна Гайга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонган эди.
Ситора Турдибековага кейинги жангларда омад тилаймиз!
Ситора, биз сиз билан биргамиз!

