Самарқанд давлат университетида Чуваш давлат университети билан ҳамкорлик доирасида концерт дастури ташкил этилди. Унда Чуваш халқ артисти Дмитрий Сёмкин томонидан ижро этилган миллий ва замонавий эстрада йўналишларидаги қўшиқлар меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди. Концерт нафақат икки университет, балки ўзбек ва чуваш халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликнинг самимий ифодаси бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.