Самарқанд давлат университетида рус тили ўқитувчилари учун семинар ташкил этилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Россия давлат университети билан ҳамкорликда рус тили ўқитувчилари учун семинар ташкил этилди. Унда СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов, “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рус тили таълим дастурлари координатори Ирина Сулжина, СамДУ ўқитувчи ва илмий ходимлари ҳамда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг рус тили фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарда рус тили дарсларида самарали тинглаш маҳорати, фанни ўқитишда норефлексив эшитишни фаоллаштириш, рус тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро сертификат (ТРКИ) олиш тизимидаги мураккаб масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.
Семинар сўнгида мактаб ўқувчилари иштирокида билимлар мусобақаси ташкил этилди.