14 май куни Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда чақмоқ чақиб, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Бироз аввал, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.