Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг жорий ўқув семестрини аъло баҳоларга топшириб, жамоат ишларида фаол бўлган 60 нафар талабасига пул мукофотлари топширилди.

    Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-марифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова талабаларни университетнинг илмий-ижодий ҳаётида фаол бўлиш билан бирга, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш муҳим эканлигин таъкидлади.

    - Биз илм йўлидан кетаётган, аъло баҳоларга таҳсил олувчи ҳар бир талабани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг учун сиздан фақат ва фақат ўқиш, илм олиш талаб қилинади, - дейди Шаҳзода Негматова.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.