Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Америка Қўшма Штатлари Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)нинг юридик масалалар бўйича мутахассиси Зулфия Исламова ташриф буюрди. СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва юридик факултети декани Раҳматулла Мирзаев билан олиб борилган музокараларда ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрловчи таълим муассасаларининг салоҳиятини ошириш, халқаро ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлаш, бу борада АҚШ университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Шунингдек, университетнинг юридик факултети талабалари учун “USAID” билан ҳамкорликда халқаро умумий ҳуқуқ ўқув курсларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда  талабалар назарий билимларининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиши билан боғлиқ фаолият кўрсатишларини таъминлаш мақсадида юридик клиника ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.