Бугун Самарқанд давлат университети профессори Илҳом Саидов ва физика-математика фанлари номзоди Майсара Салоҳиддинованинг таваллуд топган куни

    Илҳом Саидов 1952-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 50 йилга яқин вақт мобайнида Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда СамДУ тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси профессори.

    Майсара Салоҳиддинова 1962-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университети битирувчиси. 40 йилга яқин вақт давомида университетимизда самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

    Самарқанд давлат университети туғилган кун эгаларини бугунги қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этиб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилайди. 

 

    Самарқанд давлат университети 
    Фахрийлар кенгаши.