Бугун Самарқанд давлат университети профессори Зиёдулло Муқимовнинг  туғилган куни.

    Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори Зиёдулло Муқимов 1942 йил Каттақўрғон туманида туғилган. 80 ёшни қарши олган олим 51 йилдан буён  бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Олимнинг бугунга қадар 16 монографияси, 5 дарслиги ва 400 дан зиёд мақолалар чоп этилган. Зиёдулло Муқимов илмий раҳбарлигида 3 та фан номзоди етишиб чиққан.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши