Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабалар турар жойида гендер тенглик марказининг очилиш маросими ўтказилди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслатчиси Шарофат Бектошевна кириш сўз билан очиб, бугун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлади.

    Хусусан, магистратура босқичи талаба-қизлар учун тўлиқ грант деб эълон қилинганлиги  илмли қизларимизнинг салоҳиятини оширишга бўлган муҳим қадамлардан бири бўлганлигини айтиб ўтди.

    Гендер тенглик маркази талаба-қизларни қўллаб-қувватловчи улар билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.