Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси француз тили ўқитувчиси Нигора Негматова Франциянинг Париж шаҳрида Campus France томонидан ташкил этилган халқаро форумда қатнашди.

    - Campus France Франция олий таълим муассасалари бўйича давлат ахборот маркази бўлиб, мазкур лойиҳа Франция Ташқи ишлар ва Таълим вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган, - дейди Нигора Негматова. – Биз форумда Франция олий таълим тизими, талабаларни ўқишга осон жалб этиш ва уларни ўқишга қизиқтиришнинг замонавий методлари, талабаларимиз учун янги грантлар ва стипендиялар ҳақида маълумотга эга бўлдик. Ўйлайманки, яқин орада университетимиз талабалари ҳам ўқишларини Францияда давом эттириш учун грант ва стипендиялар ютиб олишади.

Отабек Саъдуллаев,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.