Самарқанд давлат университети ва Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Иқтисодиёт институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Самарқанд давлат университетига Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Иқтисодиёт институти маслаҳатчиси Наиля Нурланова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов билан ўтказилган учрашувда икки тарафлама стратегик муносабатлар ўрнатиш, биргаликда турли илмий тадқиқотлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Иқтисодиёт институти ўртасида меморандум имзоланиб, икки тарафлама ҳамкорликнинг янги босқичига дастлабки қадамлар қўйилди.
Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илмий-техник тадқиқотлар ва қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш, биргаликда миллий ва халқаро лойиҳалар яратиш юзасидан ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.