Грециянинг Ираклион шаҳрида  оғир атлетика бўйича бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Самарқанд давлат университети талабаси Оғабек Тўхтаев бугун ўз иштирокини якунлади. 73 кг. вазн тоифасида иштирок этган Оғабек даст кўтариш ва силтаб кўтариш  машқида муносиб иштирок этиб, халқаро экспертлар ва мухлислар эътиборига сазовор бўлди. Халқаро экспертлар фикрича Оғабек Тўхтаев кейинги Жаҳон чемпионатида етакчи ўринларга давогарлик қила олади.

    Оғабек Тўхтаевнинг спортдаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз ва кейинги Жаҳон чемпионатида Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медаль олишига тилакдошмиз…

 

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.