Самарқанд давлат университети: Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари университети ректори Ирина Пилвере билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Унга кўра, Самарқанд давлат университети Латвия ҳаёт фанлари ва технологиялари университети билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар, докторант ва магистрлар, асосан, талабалар алмашинувини йўлга қўяди.
Шунингдек, агробиотехнология, рақамли технологиялар, иқтисодиёт, дастурлаш каби таълим йўналишларида алоқаларни кучайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.