Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси доценти Эрназар Жумановнинг туғилган куни.
Эрназар Жуманов 1942 йил Қозоғистон Республикасида туғилган. 80 ёшни қарши олган олим 56 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши