Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Хайрулла Жўрақулов ва Обид Абдуллаевларнинг туғилган куни.
География ва табиий ресурслар кафедраси доценти Хайрулла Жўрақулов 1952 йил Қўшработ туманида туғилган. 70 ёшни қарши олган олим 48 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Назарий ва амалий механика кафедраси доценти Обид Абдуллаев 1955 йил Жомбой туманида туғилган. 67 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши