Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига асос солинган эди...

    Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илкка Ряйсянен билан учрашди.

    Самимий мулоқот давомида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини бутунлай янги босқичга кўтариш, Финляндия олий таълим муассасалари билан кенг қамровли муносабатлар ўрнатиш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Шунингдек, Финляндиянинг ривожланган таълим тизимини ўрганиш, тажриба алмашиш, педагогика институтлари бошқаруви ва таълим жараёнларини трансформация қилиш, жаҳонда тан олинган Финляндия педагогикасига босқичма-босқич ўтиш масалалари ҳам муҳокама этилди.     

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.