Самарқанд давлат университети юридик факультети жамоаси томонидан Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида II Республика китобхонлик ҳафталиги доирасида “Менинг севимли китобим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    Давра суҳбати китобларнинг билимли авлод етишиб чиқишидаги аҳамияти, китоб мутолааси ва тарғиботи, бугунги кунда китобхонликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор масалаларига бағишланди. Китобхонларнинг сўнгги йилларда энг кўп ўқилган ва муҳокамаларга сабаб бўлган асарлар юзасидан билдирган муносабатлари давра суҳбатининг янада қизғин ўтишини таъминлади. Шунингдек, тадбир давомида талабалар ўзлари севган ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари юзасидан қизғин муҳокамалар олиб боришди. 

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати