Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Россия Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт Олий мактаби ва Санкт-Петербург кампуси директори Анна Тишецкая бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов билан ўтказилган учрашувда икки тарафлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, биргаликда турли илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    - Самарқанд давлат университети Осиёнинг қадимий ва бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган олий таълим муассасаларидан биридир, - дейди Россия Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт Олий мактаби директори Анна Тишецкая. – Бугунги учрашувда СамДУ билан қўшма таълим дастурлари ташкил этиш, магистратура ва докторантура босқичларида кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришдик. Бунда талабалар икки университет дипломларига эга бўлади.

    Музокараларга кўра, иқтисодиёт, бизнес, рақамли технология, дастурлаш каби соҳаларда ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Отабек Саъдуллаев,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат Акрамов олган суратлар.