Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Эъзозахон Ҳошимова ва Одил Мақсудов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кубогида Ёзги биатлон спорт мусобоқасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

    Бунда спортчимиз Эъзозахон Ҳошимова уч километрлик югуриш спринт мусобоқасида 1-ўрин; беш километрлик пасют мусобоқасида 3-ўрин; олти километрлик индивидуал пойгада 2-ўринни қўлга киритди.

    Одил Мақсудов эса беш километрлик пасют мусобоқасида 3-ўрин; олти километрлик индивидуал пойгада 2-ўринни қўлга киритди.

    Спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида эса 2-ўринни қўлга киритди.

    Ушбу натижа билан ҳар иккала спортчиларимизни муборакбод этамиз.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати