Самарқанд давлат университети Ахборот ресурс марказида “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

         Мазкур ҳафталик доирасида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова кириш сўз билан очди.

         Университет хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиева китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ёшларни ўқишга илм олишга даъват этди.

         Шунингдек, тадбир доирасида ўтказилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари тақдимоти ҳам иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.

         Маълумот учун, ҳафталик доирасидаги бу каби тақдимот тадбирлари 22-апрелгача давом этади.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.